Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар 3 октябрдан грин кард лотереяси учун ариза топшириши мумкин
Фото: Getty Images
2020 йил “Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси” дастурига (DV-2020) 2018 йил 3 октябрдан 6 ноябргача ариза топшириш мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
2020 йил дастурида мамлакатлар рўйхатида ўзгариш йўқ, яъни Ўзбекистонда туғилган барча шахслар бир марта, ФИОси паспортида ёзилганига аниқ мувофиқ ҳолда, олинганига 6 ойдан ошмаган фотосурат билан, ҳамда барча оила аъзоларини қўшиб ариза топшириш ҳуқуқига эгалар.
“Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси” дастурига (DV-2020) ариза топшириш текин. Аризаларни фақатгина Интернет орқали dvlottery.state.gov манзилида 3 октябрдан бошлаб топшириш мумкин.
Мавзуга оид
13:27 / 15.12.2025
“Ҳеч қачон таслим бўлмаслик керак” – полиглот ўзбек қизи билан суҳбат
12:26 / 15.12.2025
Трамп ўз партияси оралиқ сайловларда ютқазиши мумкинлигини истисно этмади
08:50 / 15.12.2025
АҚШда университетдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
18:58 / 14.12.2025