16:25 / 27.09.2018
19667

43 ёшли хоккейчи ўйин вақтида вафот этди

Фото: Видеодан кадр

Москва округ лигасининг «Сокол» ва «Диал-Дент» хоккей клублари ўртасидаги беллашуви вақтида ўйинчилардан бири, 43 ёшли Максим Газуко тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар бермоқда.

Ўйин олдидан ва унинг давомида хоккейчи ўзини яхши ҳис қилмаган, шу боис музга йиқилиб тушган. Шу заҳотиёқ унинг олдига ҳакамлар ва бошқа хоккейчилар чопиб келган, шунингдек, шифокор ҳам муз устига чиқиб келди. Аммо Газукони қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

Маълум бўлишича, 43 ёшли спортчи юрак хуружи туфайли вафот этган. Хабар қилинишича, рўй берган фожиадан бир неча кун олдин хоккейчи далаҳовлида бўлиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилган, бироқ бу маълумотлар расман тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кикбоксинг бўйича беш карра Европа чемпиони уйида ўлик ҳолда топилганди.

Маълум бўлишича, россиялик кикбоксчи Диана Каратеева ўзининг Абакандаги уйида (Хакасия) ўлик ҳолда топилган. 

Top