Жаҳон | 19:29 / 27.09.2018
7721
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Меркель билан учрашгани Германияга етиб келди    

Фото: Global Look Press/Kay Nietfeld

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Германия канцлери Ангела Меркель билан музокаралар ўтказгани Германияга расмий ташриф билан келди. 

28 сентябрда Эрдўған Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашади, сўнгра тушлик вақтида Меркель билан суҳбат қуради.

Бундан ташқари, икки давлат етакчилари 29 сентябрь нонушта вақтида Берлин ва Анқара ўртасидаги муносабатлар ҳамда халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишади. Жумладан, Эрдўған иқтисодиёт, хавфсизлик, мудофаа, маданият ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик, Германиядаги турк ҳамжамияти муаммоларини муҳокама қилишни режалаштирган. Музокаралар давомида, шунингдек, Сурия, террорчилик ва ноқонуний миграцияга қарши кураш мавзуларига тўхталиб ўтилмоқчи.      

Эрдўған ташрифи давомида жамоат ташкилотлари вакиллари, етакчи қўшма компаниялар раҳбарлари билан учрашади ва Кёльндаги масжид очилиши маросимида иштирок этади.

Мавзуга оид