Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида янги марказ ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида Саноат бозорлари ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш тадқиқотлар маркази давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиш.
Бу ҳақда президентнинг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган “Савдони янада либераллаштириш ва товар бозорларида рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилади.
Белгиланишича:
Марказнинг таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳисобланади;
Марказ бошқарув ходимлари 38 штат бирлигида бўлади;
Марказ Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Марказнинг вазифалари орасида республикада ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган товарлар турлари ҳамда номенклатураси ҳақида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш мақсадида мунтазам янгиланиб турадиган электрон ахборот порталини яратиш бор.
Шунингдек, марказ ишлаб чиқариш қувватлари ва товарлар ишлаб чиқариш бўйича таклиф ҳақида маълумотлар базасини шакллантиради. Бу маҳаллий ва хорижий етказиб берувчилар ҳамда ишлаб чиқарувчиларни хабардор қилишга қаратилган бўлади;
Бундан ташқари, нарх-наволар таҳлил қилинади ва мониторингини ўтказилади, товар бозорларида талаб ҳамда таклиф тебранишлари ўрганиб борилади ва бу асосда таклифлар киритилади.
Мавзуга оид
23:05 / 20.05.2026
“Ривожланган капитал бозорисиз турмуш даражасини яхшилай олмаймиз” - Иқтисодиёт вазирлиги
11:22 / 11.12.2025
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар тўлови миқдори белгиланди
13:58 / 03.02.2025
Доҳада Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди
11:41 / 02.09.2024