Ўзбекистон | 11:41 / 02.09.2024
2150
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ЮНEСКОнинг халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлди

ЮНEСКОнинг Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази бош директори Аруна Франческа Мария Гужрал 30 август куни Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлганини расман эълон қилди.

Фото: ICCROM

"Ўзбекистон устав иккинчи моддасининг иккинчи ва тўртинчи бандларига мувофиқ қўшилиш тўғрисидаги расмий декларацияни топширгач, 2024 йил 30 август куни ташкилотга расман қабул қилиниб, 138-аъзо давлатга айланганини эълон қилиш мен учун катта шарафдир", – дейилади ташкилот бош директори Аруна Франческа Мария Гужралнинг расмий баёнотида. 

Ташкилотга қўшилиш Ўзбекистонга бой билим ва тажрибани олиб кириш имконини беради. Бу эса маданий меросни асраб-авайлашни қўллаб-қувватлаш бўйича юклатилган вазифани бажаришдаги саъй-ҳаракатларга хизмат қилади.

Ушбу воқеа ташкилотнинг Марказий Осиё минтақасидаги иштирокини кучайтиради. Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзолиги минтақанинг бошқа мамлакатларини маданий меросни сақлаш ва ҳимоя қилиш бўйича миссияга қўшилишга илҳомлантиради.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди