Жаҳон | 08:05 / 28.09.2018
15411
2 дақиқада ўқилади

Етти давлат БМТга Сурия бўйича чақириқ билан чиқди

Фото: Фото: REUTERS/Omar Sanadiki

АҚШ бошчилигида, еттита давлат ТИВ раҳбарлари БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистурани тез вақт ичида Сурия конституциясини ишлаб чиқиш борасида қўмита йиғилишини ташкил этиш масаласига оид чақириқ билан чиқишди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти томонидан тарқатилган вазирларнинг қўшма баёнотида айтилади.

Таъкидланишича, Мистуранинг жавоби 31 октябрга қадар тақдим этилиши кутилмоқда. Баёнотни Миср, Франция, Германия, Иордания, Саудия Арабистони, Буюк Британия ва АҚШ ТИВ раҳбарлари имзолашган.

«Можарони тугатиш учун мувофиқлаштирилган дипломатия ва халқаро сиёсий ирода учун фавқулодда эҳтиёж бор. Урушнинг ҳарбий ечими йўқ ва сиёсий ечимга муқобил мавжуд эмас. Биз энг қатъий тарзда тасдиқлаймизки, ҳарбий ечим топишга интилаётганлар фақат хавфли кескинликни янада ошириб, минтақа ва ундан ташқарида инқирознинг кенгроқ тарқалишига эришадилар, холос», - дейилади ҳужжатда.

Баёнотда қайд этилишича, ТИВ раҳбарлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2254-резолюциясига мувофиқ сиёсий ечим йўлидан боришни лозим, деб ҳисоблайдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда Сурия сценарийси такрорланиши мумкинлиги айтилганди

Мавзуга оид