Жаҳон | 14:34 / 29.09.2018
19627
1 дақиқада ўқилади

Порошенко ўз заводини нега сотаётганини маълум қилди

Фото: Facebook /Петро Порошенко

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, «Кузница на Рибальском» кемасозлик заводини манфаатлар тўқнашувидан қочиш мақсадида сотишга қарор қилди. Бу ҳақда у «Инновациялар. Инвестициялар. Харьков ташаббуслари» халқаро иқтисодий форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, дея хабар беради РИА Новости.

«Корхона объектив равишда мудофаа қудратини кучайтиришда муҳим роль ўйнай олмаслиги ҳисобга олиниб, мен манфаатлар тўқнашувидан тўла халос бўлишни хоҳладим. Шунинг учун унда энди бошқа мулкдор бўлади, аммо у украиналик бўлиши шарт», - дея тушунтирди у. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко ўзининг кемасозлик заводини сотиши ҳақида хабар берилганди.

Маълум бўлишича, Украина президенти Пётр Порошенконинг активларини бошқарувчи жамғарма «Кузница на Рибальском» кемасозлик заводини сотиш ҳақида келишиб олган. Ҳозирги пайтда монополияга қарши хизматдан рухсат олиниши кутилмоқда. 

Мавзуга оид