Жаҳон | 00:55 / 30.09.2018
16854
3 дақиқада ўқилади

Эрдўған: «Терроризмнинг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ»

Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Германия Федератив Республикасининг Кёлн шаҳрида барпо этилган DİTİB марказий масжидининг очилиш маросимида иштирок этди, деб ёзмоқда Анадўлу агентлиги.

«Террорчилик ва зўравонлик фаолиятига алоқадор ҳар қандай тузилма мафкурасидан қатъи назар, Исломга, мусулмонларга ва бизнинг иймонимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ», — деган президент Кёлндаги Дин ишлари бўйича Турк-ислом иттифоқи (DİTİB) марказий масжидининг очилиш маросимида.

Очилиш маросими Қуръон тиловати билан бошланди. Ўз чиқишида Туркия президенти кўплаб норозиликларга қарамасдан бир қатор немис сиёсатчилари ва Нодавлат ташкилотлар вакиллари Кёлндаги масжид қурилишини қўллаб-қувватлашган.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, масжид мусулмонларга ҳам, бошқа динга итоат қилувчиларга ҳам — жамики кёлнликларга тегишли.

«Бу масжид Германия ва қўшни давлатларнинг фахрига айланади. Бугун шунчаки масжиднинг очилиши бўлмаяпти. Бу қарама-қаршиликларга нуқта қўювчи эсдаликдир.

Мазкур масжиднинг барпо этилиши турк жамоаси немис жамиятининг ажралмас қисми эканлигини кўрсатиб берди», — деган Туркия раҳбари.

Умид қиламизки, бошқа шаҳарлар ҳам келгусида ўз ҳудудида мана шундай масжид қурилиши учун кўмак кўрсатади.

Қурилган масжид бизни бегона ва Европанинг душмани сифатида кўрсатаётганларнинг хатти-ҳаракатларига зид ўлароқ, бизнинг бу ерлардаги иштирокимиз инъикосидир», — деган Ражаб Тоййиб Эрдўған.

«Маълум бир доиралар бир муддатдан буён бизнинг биродарларга, айниқса, хорижда яшаётганларига босим ўтказишга ҳаракат қилиб келишмоқда. Бир томондан, улар ёшларимизни ИШИД, FETÖ ва КИП каби гуруҳлар воситасида террористик фаолиятга жалб қилишга уринмоқда. Иккинчи томондан, ирқчи ташкилотлар мусулмонларнинг ҳуқуқларини топташмоқда», — деган Эрдўған.

Эрдўған Туркия давлати террорчиларни мутлақо фарқламаслигини таъкидлаб ўтди.

«Терроризм уни ким — насроний, яҳудий ёки мусулмон амалга оширганидан қатъи назар, доимо жиноят саналиб келган.

Бугунги кунгача террорчилик ташкилотлари туфайли энг кўп ўлдирилганлар ва жабрланганлар айнан мусулмонлардир. Бироқ исломчи, жиҳодчи каби атамаларни қўллаб айримлар терроризмни Исломга тўнкашга уриниб келишмоқда», — деди Эрдўған.

Мавзуга оид