Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 800 нафардан ошиб кетди
Индонезиянинг Сулавеси оролида рўй берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 832 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Табиий офатлар билан курашиш бўйича миллий агентлик (BNPB) маълумотига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги талофатлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.
Охирги маълумотларда қурбонлар сони 400 нафардан ошиқ экани айтилганди.
7,5 балли зилзила 28 сентябрь куни рўй берганди. Зилзила ортидан цунами келиб чиқди. Кейинроқ афтершоклар кузатилди.
Табиий офатдан қирғоқдаги Палу шаҳри энг кўп талофат кўрган. Бу шаҳарда минглаб уйлар вайрон бўлган, савдо марказлари, шифохоналар ва меҳмонхоналарга жиддий зарар етказилган. Шаҳардаги асосий шоссе тўсилиб қолган, шунингдек, марказий кўприк бузилиб кетган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026