Жамият | 15:30 / 30.09.2018
22472
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги тўйхонада 23 киши овқатдан заҳарланди

28 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги тўйхоналардан бирида 23 киши овқатдан заҳарланган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, 28 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Юқумли касалликлар шифохонасига 16 киши олиб келинган. 29 сентябрь куни яна 7 киши келтирилган.

Бу фуқароларнинг барчаси шифохонага овқатдан заҳарланиш «Ўткир гастроэнтерит» ташхиси билан ётқизилган.

Беморларнинг сўзларига кўра, улар 27 сентябрь куни Қарши шаҳридаги «Бахтли оила» тўйхонасида тўй маросимида турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини аралаш истеъмол қилишгани ортидан ўзларини нохуш сеза бошлашган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид