Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ташқи ишлар вазири ГРУга таҳдид қилди
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жереми Хант ГРУга таҳдид билан чиқди ва Россия Буюк Британия ишларига аралашгани ҳамда халқаро қоидаларга бепарво муносабатда бўлаётгани учун «жуда катта нарх» тўлашини ваъда қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, Британия раҳбарияти мамлакатда «ГРУ тармоғини ёпишни» режалаштирмоқда.
«Буюк Британия ҳукумати тепасида консерваторлар ўтирар экан, Кремль учун оддий хабар жўнатилишда давом этади: агар бу давлат ишларига аралашсангиз, кимёвий қуролдан фойдалансангиз, халқаро қоидалар бўйича ўйнамасангиз, нарх ҳар доим жуда юқори бўлади», - дея маълум қилди Хант.
Бу ҳақда вазир Британия Консервативлар партиясининг йиллик анжуманида айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Петровнинг ҳақиқий исми қачон ошкор этилиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:55 / 01.07.2026
Сирский: Россия Чернихив вилоятига ҳужум қилишни режалаштирмоқда
08:55 / 01.07.2026
Россия ва Euroclear ўртасидаги низо Белгия судигача етиб борди
20:11 / 30.06.2026