Жамият | 17:44 / 01.10.2018
22656
3 дақиқада ўқилади

ИИВ вазири қашқадарёлик ЙПХ ходимларига “Каптива” автомобилларини топширди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 11 июль куни “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3127-сонли қарорни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 9 майда 377-сонли қарор билан “2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ва уни 2018-2019 йилларда амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси” тасдиқланган эди. Шу асосида Қашқадарё вилояти ҳудудидаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқароларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш юзасидан профилактик тадбирларларни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ЙПХ ходимларига хизматда фойдаланиш учун замонавий русумдаги патруль автомобиллари ажратилиши кўзда тутилган эди.

Шунингдек, таҳлилларга кўра вилоят ҳудудида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларини аксарияти ҳайдовчиларни белгиланган тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланишлари натижасида келиб чиқаётганлигини инобатга олинган ҳолда вилоят ҳокимлиги  томонидан автомобиль йўлларида назорат олиб бориш учун 4 дона замонавий тезликни ўлчаш мосламалари олиб келиниши режалаштирилган эди.

2018 йил 29 сентябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Пўлат Бобожонов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевлар томонидан Қашқадарё вилояти ИИВ ЙҲХБ ЙПХ ходимларига 2 дона замонавий “Каптива” русумли патрул автомобиллари ҳамда 1 дона “Автокон” русумли онлайн тарзда ишловчи фоторадар мосламаси тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тақдим қилинган замонавий  ЙПХ патрул автомобилллари ва тезликни ўлчаш мосламаларидан келгусида вилоят ҳудудидаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига оғишмасдан риоя этишларини назорат қилиш мақсадида фойдаланиш кўзда тутилган.

“Автокон” русумли замонавий онлайн тарзда ишловчи фоторадар мосламасида белгиланган тезликни меъёридан ошириб қоидабузарлик қайд этилгач, қоидабузарлик юзасидан МЖтКнинг тегишли моддасига асосан белгиланган жарима тўғрисидаги қарор автоматик тарзда транспорт воситасининг эгасининг яшаш манзилига юборилади.

Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти