Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
2019 йил кузидан буён вилоят ИИБга раҳбарлик қилиб келган Шуҳратжон Сотволдиев лавозимини тарк этган.
Полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирокида ўтказилган тайинлов тадбирида маълум қилинган.
Абдувоҳид Исмоилов 1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Муқаддам Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2019 йил октябр ойида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Қашқадарё вилояти ИИБга 2019 йил октябридан буён Шуҳратжон Сотволдиев раҳбарлик қилаётганди. У бу лавозимга айнан Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарлигидан (2017 йил майидан Сурхондарё вилояти ИИБда бошлиқ бўлган) ўтганди. 2022 йил февралида президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Сотволдиев қатъий огоҳлантирилганди.
Айни вақтда Сотволдиевнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.
Шунингдек, энди Исмоилов ўрнига Сурхондарё вилояти ИИБга ким бошлиқ бўлиши ҳам аниқ эмас.