Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин «Формула-1» чемпионига алоҳида илтимос билан чиқди
Фото: РИА Новости
«Формула-1»нинг амалдаги чемпиони, Mercedes жамоаси вакили Льюис Хэмилтон Россия Гран-присидаги мукофотлаш маросими вақтида президент Владимир Путиндан махсус илтимос олди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.
Хэмилтон Сочидаги пойгада ғолиб чиқди. Сиёсатчи ўз таржимони орқали британияликдан унга ғолибларга бериладиган ичимликни сачратмаслик ҳақида сўраган. Бунга жавобан Хэмилтон шундай деди: "Ҳа, мен сизга сачратмайман. Ўтган йили буни мен қилмагандим. Бу бошқа кимдир эди».
Хэмилтон Россия Гран-присида ғалаба қозонди, иккинчи ўринни унинг Mercedes бўйича шериги Валттери Боттас, учинчи поғонани Ferrari’дан Себастьян Феттель эгаллади.
Британиялик чемпионат умумий жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди, у 308 очкога эга. Ушбу мавсумда у «Формула-1»нинг саккизта босқичида ғолиб чиқди.
Мавзуга оид
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
22:15 / 04.12.2025
BRICS ягона валютасини жорий этишга шошилишдан маъно йўқ – Путин
15:45 / 04.12.2025
Нефт, қурол ва геосиёсат. Путин нега Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келмоқда?
08:52 / 04.12.2025