Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шарль Азнавур вафот этди
Фото: AFP
Франциялик машҳур хонанда Шарль Азнавур вафот этди. Бу ҳақда «Франс Пресс» хабар бермоқда.
Шарль Азнавур 1924 йилнинг 22 май куни Парижда таваллуд топган. У нафақат хонанда, балки бастакор, шоир, ёзувчи ва актёр сифатида ҳам танилган. Ҳақиқий исми - Шохнур Вахинак Азнавурян.
Азнавур 1300та қўшиқни яратган, 60та фильмда роль ижро этган ва 200 млн.дан зиёд дискларини сотган. Time журнали ва CNN’нинг биргаликда ўтказган сўровномасига (1998) кўра, Азнавур XX асрнинг энг яхши эстрада хонандаси деб тан олинган.
2009 йилнинг 5 майидан Арманистоннинг Швейцариядаги элчиси ва мамлакатнинг БМТ қароргоҳидаги доимий вакили бўлган. Швейцарияда доимий равишда истиқомат қилган.
Мавзуга оид
11:44
Францияда муниципал сайловларнинг биринчи тури бўлиб ўтди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
10:50 / 12.03.2026