14:15 / 01.10.2018
22254

Туркия экспорти рекорд даражага етди

Фото: Анадолу агентлиги

Туркия экспорти рекорд кўрсаткични қайд этди - йилига 165,1 миллиард доллар. "Анадолу" агентлиги Туркия савдо вазири Рухсор Пекжаннинг сўзларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди

Вазирнинг сўзларига кўра, сентябрь ойида Туркия экспорти 22,6 фоизга - 14,5 миллиард долларга ўсди. "Бу сентябрь учун тарихий рекорддир", - дея таъкидлади Пекжан.

Шунингдек савдо вазирининг таъкидлашича, сентябрь ойида Туркия импорти 18,1 фоизга - 16,4 миллиард долларга қисқарди. 

Шу тариқа Туркия экспорти ва импорти нисбати 88,4 фоизни ташкил қилди. Бу сўнгги 9 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир, деди вазирлик раҳбари.

Top