Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕОТБ Ўзбекистондаги лойиҳаларга сармоя киритишни режалаштирмоқда
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА Новости банк бошқаруви раисининг ўринбосари Андрей Крайнийнинг баёнотига асосланиб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда банк Ўзбекистон ҳудудидаги лойиҳаларга фаол равишда сармоя киритмоқчи. Унинг таъкидлашича, бу ЕОТБ ўрта муддатли стратегиясининг бир қисмидир.
ЕОТБ бошқаруви раисининг ўринбосари Андрей Крайнийнинг айтишича, банк қишлоқ хўжалиги, саноат ва қазиб олиш соҳаларида ишлашни режалаштирмоқда.
«Ўзбекистон ҳозирча ЕОТБга аъзо эмас - бундай қарорнинг қабул қилиши бўйича ваколат ҳукумат даражасида», - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евроосиё тараққиёт банки Ўзбекистонда филиаллар очишни режалаштираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг илк аъзолари эълон қилинди
17:50 / 16.06.2026