Жаҳон | 09:20 / 02.10.2018
10014
1 дақиқада ўқилади

Индонезия қирғоқларида яна бир зилзила рўй берди

Фото: AFP

Индонезиянинг Флорес ороли яқинида 5.9 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати сайтида маълум қилинган.

Таъкидланишича, зилзиланинг марказий нуқтаси оролдан 250 км масофада жойлашган. Хизмат маълумотларига кўра, зилзила цунамини келтириб чиқармаган.

Аввалроқ, Индонезияда 28 сентябрь куни содир бўлган зилзила ва цунами қурбонлари сони 1,2 минг кишидан ошганлиги хабар қилинганди.

28 сентябрь куни Индонезияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дейилади АҚШ Геология хизмати (USGS) сайтида.

Шу билан бирга, мамлакат ҳудудида 5,8 магнитудали зилзилалар серияси қайд этилди. Reuters хабарларига кўра, Индонезиянинг Сулавеси оролига юз берган зилзилалар натижасида баландлиги 2 метргача бўлган цунами ёпирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид