Жаҳон | 09:25 / 02.10.2018
3583
1 дақиқада ўқилади

Мэй Британияга келадиган кишилар учун устувор жиҳатларни белгилади

Фото: Getty Images

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, Европа иттифоқи (ЕИ) таркибидан чиқиб кетгач, чет эллик юқори малакали мутахассислар мамлакатга устувор тартибда қабул қилинади. Бу ҳақда Reuters бош вазир баёнотига асосан хабар бермоқда.

Мэйнинг сўзларига кўра, Британияда мамлакатга кирувчи чет эллик мутахассисларнинг малакасини баҳолаш тизими жорий этилади. Унинг таъкидлашича, Британия ҳукумати қандайдир алоҳида мамлакат фуқароларига устувор аҳамият қаратмайди.

«Бу дунё бўйлаб одамларни излайдиган ва бизга керакли бўлган малакага эга шахсларни жалб қиладиган тизим бўлади», - дейилади Мэйнинг баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия мамлакатга келаётган баъзи ишчиларга имтиёзларни бекор қилгани хабар берилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид