Спорт | 17:52 / 02.10.2018
22975
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов: пиёниста ва гиёҳванд Макгрегор қандай жанг қилишини тушунмаяпман

Фото: Getty Images

Аралаш йўналиш (MMA) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан можароли матбуот анжуманига изоҳ берди.

Тадбир давомида Макгрегор бир стакан спиртли ичимлик ичди ва россияликка ичишни таклиф қилди, аммо Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони бош тортди.

«Матбуот анжуманида у ўзини худди пиёнистадек тутди. Бу аҳмоқлик. Жуда қизиқ. Сен ичкиликбозлик билан шуғулланиб, гиёҳванд моддалар қабул қилсанг, қандай қилиб жанг қилмоқчисан? Қандай қилиб 25 дақиқа туриб бермоқчисан? Бу бокс эмас, ошна. Мен ҳар доим алоқада бўлишни мўлжаллаяпман. Бу Нэйт Диас билан масофадан туриб жанг қилиш эмас, балки бутунлай бошқача нарса», - дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради ESPN.

Нурмагомедов — Макгрегор жанги 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедов майда бўлакларга сочилиб кетиши ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид