Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон биргаликда ҳарбий машқлар ўтказади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича қўшма ҳарбий машқларни ўтказиш тўғрисидаги келишувга эришилди.
«Томонлар мудофаа ва мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Шу нуқтаи назардан, ҳар икки томон терроризмга қарши кураш соҳасида қўшма ҳарбий машқларни ўтказишга, ҳарбий таълим ва ҳарбий тиббиёт соҳаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар», - дейилади Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг қўшма баёнотида.
Бундан ташқари, мудофаа билан боғлиқ ўзаро манфаатли фаолиятни кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳи тузилади. Ўзбекистоннинг Нью-Деҳлидаги элчихонасида мудофаа бўйича сектор ҳам пайдо бўлади.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026