Жаҳон | 11:15 / 02.10.2018
5269
1 дақиқада ўқилади
Вьетнам коммунистик партияси собиқ бош котиби 101 ёшида вафот этди
Вьетнам коммунистик партиясининг собиқ бош котиби До Миой Ханой шаҳридаги шифохоналардан бирида вафот этди. Бу ҳақда VnExpress хабар бермоқда.
Таъкидланишича, у касаллик билан узоқ вақт давомидаги курашдан кейин вафот этди.
До Миой 1991-1997 йилларда Вьетнам коммунистик партиясининг бош котиби бўлган. Шунингдек, у 1988-1991 йилларда Вьетнам Социалистик Республикаси бош вазири лавозимини эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вьетнам президенти Чан Дай Куанг 61 ёшида вафот этгани хабар қилинганди. Президент касалхонада 21 сентябрь куни эрталаб вафот этган. Таъкидланишича, у узоқ вақт давомида жиддий касалликдан азият чекиб келган.
Мавзуга оид
09:34 / 05.08.2024
Виетнам президенти То Лам Компартия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайланди
11:54 / 26.08.2023
АҚШнинг «манглайидаги қора доғ» – америкаликлар Вьетнамдаги қишлоқ аҳолисини нега қатлиом қилганди?
18:30 / 23.05.2023
«Генерал асирни ўлдирди, мен фотоаппаратим билан генерални ўлдирдим» – Вьетнам урушининг шафқатсизликлари тасвирланган сурат тарихи
11:11 / 23.03.2023