Ўзбекистон | 14:36 / 03.10.2018
8880
1 дақиқада ўқилади

Masdar компанияси Ўзбекистонда қуёш ва шамол электростанцияларини қуради

Фото: abcnews

Қуёш энергетикаси соҳасида лойиҳалар ишлаб чиқарувчи БААнинг Masdar компанияси Ўзбекистонда шамол ва қуёш электростанцияларини қуради, деб хабар берди Kun.uz мухбири. 

Бу ҳақдаги келишув 3 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-БАА бизнес-форуми доирасида имзоланди.

Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган бўлажак лойиҳалар ҳақидаги батафсил маълумотлар ҳозирча маълум қилинмади.  

Masdar қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида дунё бўйича 20га яқин лойиҳани амалга оширган. Компаниянинг энг йирик лойиҳаси БААда 2030 йилда қуриладиган 5ГВТли қуёш электростанцияси бўлади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид