Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россия ҳукумати доллардан воз кечишни режалаштирмоқда
Фото: РИА "Новости"
Россия ҳукумати мамлакат иқтисодиётини долларсизлаштиришни ўз ичига олган қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Бу ҳақда The Bell манбаларга таянган ҳолда хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, лойиҳа «бир-икки ҳафтадан» сўнг Россия бош вазири Дмитрий Медведев томонидан тасдиқланиши керак. Муҳокама жараёнида экспортчилар, шунингдек, мамлакатнинг энг йирик банклари, шу жумладан, Марказий банк вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, қонун лойиҳаси АҚШ валютасидан фойдаланишни бекор қилишни назарда тутмайди. Гап бошқа миллий валюталардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятларини яратиш, валюта қонунчилигини эркинлаштириш ва валюта назоратини соддалаштириш ҳақида кетмоқда. Ушбу қадамлар бизнесга исталган валюта ёрдамида ҳисоб-китобни амалга ошириш ва бунда ортиқча йўқотишларга учрамаслик имконини бериши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаль Россияда жуда юқори даражадаги коррупция схемаси ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026