Порошенко Донбасснинг алоҳида мақомини узайтириш таклифи билан чиқди
Украина президенти Пётр Порошенко Олий Радага Донбасснинг алоҳида мақомини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. Ушбу ҳужжат парламент веб-сайтида рўйхатдан ўтказилган.
Донбасснинг алоҳида мақомини 2019 йилнинг 31 декабригача узайтириш таклиф қилинмоқда.
Махсус изоҳда хабар берилишича, бундай чоралар Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тиклаш учун Донецк ва Луганск областларининг айрим туманларида вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш жараёнини давом эттириш учун шароит яратиш зарурлиги билан боғлиқ.
2017 йилнинг октябрида Рада Донбасснинг алоҳида мақоми тўғрисидаги қонуннинг амал қилиш муддатини узайтирди, унда минтақа учун алоҳида мақом бир қатор шартлар бажарилганидан кейин кучга кириши айтилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина собиқ президенти Виктор Юшченко Донбассни нацистлар Германияси билан таққослаганди.
Юшченконинг фикрича, ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДХР») ва «Луганск халқ республикаси» («ЛХР»)даги аҳоли «тарғибот» қурбони саналади.
Мавзуга оид
10:46
Трамп Украина бўйича музокаралар учун махсус вакил тайинлайди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024