Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон клуби тарихда илк маротаба ОФК Кубоги финалига чиқди
Осиёнинг нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи, клублар ўртасидаги ОФК Кубоги мусобақасида финалчилар аниқланди.
Туркманистоннинг «Олтин Аср» клуби ўз майдонида Шимолий Кореянинг «25 апрель» клубини қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилгани боис, туркманистонликлар тарихда илк маротаба финалга йўл олдилар.
«Олтин Аср» 27 октябрь куни финалда Ироқнинг «Ал-Қувватул Жавия» клуби билан беллашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон клублари ичида Қаршининг «Насаф» жамоаси 2011 йилда ОФК Кубоги соҳиби бўлган.
ОФК Кубоги, ҳудудий финал
3 октябрь
Олтин Аср (Туркманистон) - 25 апрель (КХДР) - 1:1
Голлар: Ўрозсахедов (64 пен) - Хан (7)
Дастлабки ўйин: 2:2
Финал
27 октябрь
Ал-Қувватул Жавия (Ироқ) - Олтин Аср (Туркманистон)
Мавзуга оид
21:37 / 15.04.2026
ОФК янги мавсумдан Чемпионлар Лигаси иштирокчилари сонини оширмоқчи
18:59 / 21.03.2026
Осиё Кубоги-2031 кўчирилди – Ўзбекистон уни ўтказишга даъвогар эди
20:26 / 21.12.2025
Осиё футбол конфедерацияси ОФК Миллатлар Лигаси мусобақасини жорий этади
11:54 / 07.10.2025