Жаҳон | 13:08 / 04.10.2018
30307
1 дақиқада ўқилади

Интерпол томонидан қидирувга берилган ўзбекистонлик фирибгар Петербургда қўлга олинди

Фото: Sputnik

Халқаро қидирувда бўлган жиноятчи Санкт-Петербургда қўлга олинди, деб хабар бермоқда Inforeactor нашри.

Маълум бўлишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Интерпол томонидан қидирувда бўлган Ўзбекистоннинг 40 ёшли фуқаросини қўлга олдилар. Эркак содир этган фирибгарлик жиноятлари учун бутун дунё бўйлаб қидирувда бўлган.

Ҳозир у Санкт-Петербургнинг Виборг туманидаги полиция бўлинмасига олиб келинган.

Таъкидланишича, полиция ходимлари қидирув ташаббуси билан чиққанларни эркак ҳибсга олингани ҳақида хабардор этишган. Катта эҳтимол билан, кейинчалик жиноятчи Ўзбекистонга юборилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия жиноятчилар экстрадицияси бўйича сўровларнинг энг кўпини Ўзбекистондан қабул қилиши хабар берилганди. 

Мавзуга оид