Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Қирғизистонда қўлга олинди
У давлат бюджетига жуда катта миқдорда зарар етказгани таъкидланмоқда.
Қирғизистонда Интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар қилди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб 24.kg.
26 июл куни хавфсизлик хизмати ходимлари 32 ёшли С.И.ни ушлаган. У ўта хавфли жиноятчилар рўйхатида бўлган ва Интерпол қидирувига берилган.

Махсус хизматлар маълумотларига кўра, С.И. шериклари билан сохта божхона юк декларациясини тайёрлаб, Ўзбекистон давлат бюджетига 12 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказган.
Қирғизистоннинг Боткен туман суди қарори билан қўлга олинган шахс тергов изоляторига жойлаштирилган. Ҳозир тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:20 / 21.06.2026