Жаҳон | 07:39 / 04.10.2018
14018
1 дақиқада ўқилади

Қримдаги Roshen конфетлари саломатлик учун хавфли бўлиб чиқди

Фото: РИА Новости / Кирилл Каллиников

Қримда сотиладиган Roshen қандолатчилик компанияси маҳсулоти муддати тугагани туфайли истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчи сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.

«Қримда сотилаётган ҳар қандай маҳсулот истеъмол учун яроқсиз», - дея маълум қилишган компаниядан.

Таъкидланишича, 2017 йилнинг апрелида Roshen’нинг Липецкдаги заводида ишлаб чиқариш тўхтатилди, шунинг учун Россия бозорига кирадиган ҳар қандай маҳсулот, катта эҳтимол билан, истеъмолга яроқсиз саналади.

«Бундай маҳсулотларнинг яроқлилик муддати камида 2018 йилнинг бошида тугаган, шунинг учун у саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин», - дейилади хабарда.

Компания вакиллари потенциал харидорларни Россияда Roshen маҳсулотларини сотиш қайта бошлангани ҳақидаги ОАВ хабарларига ишонмасликка чақирган.

Мавзуга оид