Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Союз” кемаси 3 фазогир билан Ерга қайтди
4 октябрда кундузи “Союз МС-08” космик кемаси капсуласи россиялик космонавт Олег Артемьев ва NASA’нинг 2 астронавти – Эндрю Фойстел ва Ричард Арнольд билан Халқаро коинот станциясидан Ерга қайтди. Фазогирлар 56-экспедициянинг иштирокчилари бўлдилар.
Капсула Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳридан жануб томонда қўнган.
Ушбу экспедиция Бойқўнғир космодромининг 1-майдончасидан 21 мартда фазога учирилган. Шу тариқа фазогирлар орбитада 197 кун қолишган.
ХКСга кейинги экспедиция иштирокчилари келгунча Сергей Прокопьев (Роскосмос), Серина Ауньён-Чэнселлор (NASA) ва Александр Герст (ESA) орбитада ишлашда давом этади.
Мавзуга оид
20:18 / 03.12.2025
Тарихда биринчи марта ХКСга бир вақтнинг ўзида 8 та космик кема уланди
00:20 / 02.05.2025
NASA’нинг икки аёл астронавти ХКС бортидан очиқ космосга чиқди
19:25 / 18.03.2025
Халқаро космик станцияда 9 ой қолиб кетган астронавтлар Ерга қайтмоқда
17:05 / 16.03.2025