Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШ вице-президентини туҳмат қилишда айблади
Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньиннинг маълум қилишича, АҚШ вице-президенти Майк Пенс мамлакатга туҳмат қилди ва унга «асоссиз айбловлар» қўйди. Вакилнинг сўзлари Хитой Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида эълон қилинган.
Унинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати ҳар доим бошқа мамлакатлар, жумладан, АҚШ ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилган. Унинг сўзларига кўра, Пекин ушбу вазият келажакда ҳам давом этишидан манфаатдордир.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтондан АҚШ ва ХХР муносабатларига зарар етказишни тўхтатишни талаб қилди, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси Қўшма Штатларга нисбатан «изчил ва аниқ» сиёсатга амал қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп маъмурияти Хитой билан зиддиятни давом эттирмоқчи эмаслиги хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:10
АҚШнинг Эронга янги ҳужумлари минтақада кескинликни янада оширди
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026