Жаҳон | 12:39 / 05.10.2018
8022
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трамп маъмурияти Хитой билан зиддиятни давом эттирмоқчи эмас

Фото: Reuters/Damir Sagolj

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитой ҳукумати билан ўзаро зиддиятни давом эттириш ниятида эмас. Бу ҳақда The Washington Post газетаси Оқ уйдаги манбага таянган ҳолда хабар тарқатди.

Манба сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг ҳозирги сиёсати Хитой томони билан муносабатларни бузишга қаратилган эмас.

«Бу [АҚШнинг Хитойга нисбатан ҳозирги сиёсати] қандайдир муносабатларни [мамлакатлар ўртасидаги] бутунлай узиб ташлашдан дарак бериши ҳақидаги фикрлар умуман нотўғри. Ҳаммаси бунинг аксидир», - деди манба.

Унинг тушунтиришича, Трамп маъмуриятининг сиёсати АҚШ аҳолисига «уйғониш» ва мамлакатлар ўртасидаги муносабатларга янгича нигоҳ билан қараш кераклигини англатиши лозим. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати ўзи танлаган сиёсатни давом эттирса, қандай «оқибатларга» дуч келишини тушуниши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитойни қўрқитиш учун ўз кучини намойиш қилмоқчи экани хабар берилганди.

Мавзуга оид