Ўзбекистон | 18:33 / 05.10.2018
17612
2 дақиқада ўқилади

Судланганликка оид маълумотларни олиш осонлашди

Фото: Fotolia

Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги каналида ёзилишича, қарор билан қуйидаги давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

• Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича;

• Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича.

Маъмурий регламентларга мувофиқ, жисмоний шахслар қуйидаги маълумотларни олиш учун фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар:

• муқаддам судланганлиги;

• жиноий жавобгарликка тортилганлиги;

• реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлиги ҳолатига оид маълумотнома;

• манзил-маълумот ахборотларини (доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги).

Мазкур хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш эса қуйидаги босқичлардан иборат:

Мавзуга оид