15:03 / 06.10.2018
62599

Макгрегор ва Нурмагомедов жанг учун неча пул олиши айтилди

Фото: Reuters

UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор ва ташкилотнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов UFC 229 мусобақасида энг катта пулни олишади, дея хабар бермоқда MMAFighting. 

Нурмагомедов жанг учун 2 миллион доллар олади, Макгрегор эса бир миллионга кўпроқ - 3 млн доллар. Мусобақадаги қолган жангчилар орасида энг катта пул Тони Фергюсонга берилади - 150 минг доллар.

UFC 229’даги иш ҳақи:

Конор Макгрегор — $ 3 млн.
Ҳабиб Нурмагомедов — $ 2 млн. 
Тони Фергюсон — $ 150 минг 
Энтони Петтис — $ 145 минг 
Овинс Сен-Прю — $ 86 минг
Доминик Рейес — $ 45 минг
Александр Волков — $ 75 минг
Деррик Льюис — $ 135 минг
Мишель Уоттерсон — $ 50 минг 
Фелиз Херриг — $ 40 минг

Ушбу пулларга қўшимча равишда, Макгрегор ва Нурмагомедов пуллик телевидение сервисларидан олинган маблағлар бўйича фоизларни олади. Жанг атрофидаги катта қизиқиш эътиборга олинадиган бўлса, гап жуда катта пул ҳақида кетмоқда, аммо ҳозирча бу рақамлар ошкор қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ва Нурмагомедов ўртасидаги жанг 7 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 9:00да бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Макгрегор Нурмагомедов билан жанг учун 100 млн доллар олиши мумкин экани хабар қилинганди. 

Top