Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛда турнинг марказий учрашувида ғолиб аниқланмади
«Ливерпуль» Англия Премьер-лигасининг 8-турида «Манчестер Сити»ни қабул қилди. «Энфилд» ўйингоҳига келган мухлислар гол кўришмади - 0:0.
Ўйиннинг 86-дақиқасида «шаҳарликлар»да ҳисобни очиш учун имконият бўлганди. Аммо Сане ишлаб олган пенальти зарбасини Риёз Маҳрез голга айлантира олмади.
Бу натижадан кейин «Манчестер Сити» 20 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалидаги карвонбошиликни давом эттирмоқда, иккинчи ва учинчи ўринларни «Челси» ва «Ливерпуль» бўлишиб олган, бу жамоаларда ҳам 20тадан очко бор, фақат тўплар нисбатига кўра мерсисайдликлар учинчи ўринда қолишган.
Кейинги турни «Ливерпуль» сафарда «Ҳаддерсфилд Таун» майдонида ўтказади, «Манчестер Сити» «Бёрнли»ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 20 октябрга белгиланган.
Англия чемпионати
8-тур
Ливерпуль – Манчестер Сити 0:0
Ливерпуль – Алиссон, Ловрен, Робертсон, Гомес, ван Дейк, Милнер (Кейта, 29), Хендерсон, Вейналдум, Мане, Салах, Фирмино (Старридж, 72).
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Менди, Уокер, Лапорт, Сильва, Фернандиньо, Марез, Бернарду Силва, Стерлинг (Сане, 76), Агуэро (Габриэл Жезус, 66).
Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (21), Агуэро (56), Менди (64), Вейналдум (90).

Мавзуга оид
19:19 / 23.08.2025
Ўзбекистон МОҚ ва футбол ассоциацияси раҳбарияти “Манчестер Сити“ клубининг инфратузилмаси билан танишишди
10:32 / 17.08.2025
«Сити» ва «Барса» йирик ғалабалар билан бошлашди. Кун ўйинлари
12:21 / 01.07.2025
Клублар мундиалида сенсациялар куни. «Сити» ва «Интер» турнирдан чиқариб юборилди
11:59 / 27.06.2025