Жамият | 10:00 / 08.10.2018
4663
5 дақиқада ўқилади

Acıbadem клиникаларида миллиметрли аниқлик: кибер-пичоқ

Бу жиҳоздан операция қилиш мураккаб бўлган ёки анъанавий нур терапияси ёрдамида даволаш мумкин бўлмаган ўсмаларда фойдаланилади...

Фото: Acıbadem 

Кибер-пичоқ ўзи нима?

Кибер-пичоқ – бу тананинг ҳар қайси қисмидаги саратонни даволаш учун мўлжалланган роботлаштирилган радиожарроҳлик тизими. Ушбу тизим ёрдамида мия ва танадаги саратон тўқималарини нурлантириш боғламини фокусли йўналтириш туфайли юқори нурлантириш дозалари билан даволаш мумкин. Компьютерлар томонидан назорат қилинадиган ушбу робот-техника технологияси орқали қурилма бемор атрофида деярли ўйнаб айланади, бу эса юзлаб турли бурчаклардан нурлантиришни таъминлайди.

Қисқача айтганда, Кибер-пичоқ – бу саноатда ишлатиладиган роботга ўрнатилган ва жарроҳлик аралашувини талаб қилмайдиган такомиллаштирилган чизиқли тезлатгич. Ушбу Стереотаксик Радиожарроҳлиги (СРЖ) қурилмасида юқори нурлантириш дозаси ёрдамида мия, тана ва айниқса кириб бориш қийин бўлган жойлардаги саратон соҳаларини даволаш учун фокал нурлантириш боғламлари қўлланилади ва бунда соғлом тўқималарнинг энг юқори ҳимояси таъминланади.

У саратоннинг қайси турларини даволаши мумкин?

Кибер-пичоқдан тана ва миянинг ҳар қайси қисмидаги ҳам хавфли, ҳам безарар ўсмаларни даволаш учун фойдаланилади ва у ўпка, простата, бош-бўйин, умуртқа, ошқозоности бези, метастазалар, кичик ҳажмдаги ўсмалар ҳолатида, ўпка ёки жигар ўсмалари ва бошқа саратонларни даволашда қўлланилади:

Эндиликда ушбу метод илгари бажарилган аксарият операцияларнинг ўрнини эгаллади

Радиотерапиянинг Кибер-пичоқ тизими аввал ўсмаларни даволашда ишлатилган жароҳат етказувчи операциялар ўрнига, шунингдек операция қилиб бўлмайдиган деб ҳисобланадиган ўсмалар ҳолатида ишлатилади: ушбу турдаги ўсмалар учун Радиотерапиянинг Кибер-пичоқ тизими беморга зарар етказмасдан хавфсиз қўлланилади.

Фото: Acıbadem 

Кибер-пичоқ билан даволашнинг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат?

  1. У операция қилиб бўлмайдиган ўсмалар ёки мураккаб жарроҳлик аралашувини талаб қиладиган ўсмаларни даволаш учун беморларга танлаш имконини таъминлайди.
  2. Унинг ёрдамида миллиметргача аниқликда таъсир қилиш йўли билан ўсма атрофидаги соғлом тўқиманинг шикастланишини камайтириш мумкин.
  3. Кибер-пичоқ билан даволашни, беморнинг ҳолатига қараб, ҳам бир марта, ҳам 5 та сеансгача ўтказиш мумкин.

Даволашни режалаштириш Acıbadem кўп тармоқли жамоаси томонидан амалга оширилади

Даволаш оғриқсиз. Шу сабабли анестезия қилишга ҳожат қолмади, беморлар даволаш вақтида оғриқ ёки оғриқли ҳисларни сезмайдилар.

Муолажа вақтида беморнинг ҳаракатланиши, айниқса бош ва тана соҳасида чекланганида ҳеч қандай ноқулайликлар келтириб чиқармайдиган сувда эрувчан пластик ниқоблар ва махсус каравотлар ишлатилади.

Кибер-пичоқ билан даволашда бемор клиникада стационар бўлиши талаб қилинмайди. Одатда, беморлар сеансдан сўнг дарҳол меъёрдаги ҳаётга ва ўз ишига қайтадилар.

Кибер-пичоқ радиожарроҳлик тизимининг асосий қисмлари деб, 6 та йўналиш бўйича ҳаракатланувчи беморнинг автоматлаштирилган каравоти ҳамда рентген суратини бажарувчи ва 6-мосланувчан саноат роботида жойлашган чизиқли тезлагич ҳисобланади. Кибер-пичоқ компьютер томонидан назорат қилинадиган роботлаштирилган тизимни бирлаштириш йўли билан, визуализация ёрдамида нишоннинг жойлашишини аниқлаган ҳолда, нурлантиришни бажариш имконини беради.

Фото: Acıbadem 

У билан кўп сонли ўсмаларга бир вақтнинг ўзида таъсир кўрсатиш мумкин

Кибер-пичоқ ҳеч қандай жарроҳлик операцияларсиз беморнинг юзига пластик ниқобни жойлаштириш йўли билан беморда қўлланилади. Даволаш вақтида бемор робот томонидан бошқариладиган ва 6 та йўналиш бўйича ҳаракатланувчан каравот устида ётади. Ўсма жойлашган жойни аниқлайдиган ва ўсма ҳаракатланишини кузатиб борадиган ҳамда зарур бўлганда беморнинг ҳолатини ўзгартирадиган тасвирни ёзиш тизими ишлатилади. Ушбу даволаш вақтида беморга нафас олмай туриш ёки тўхтатмасдан нафас олиш керак эмас. Тизим даволашдан олдин қилинадиган компьютер томографияси ва магнит-резонанс тасвирларини даволаш вақтида реал вақтдаги тасвирлар билан солиштиради. Шу орқали олинган ўсма координаталари реал вақтда компьютер ёрдамида баҳоланади, сўнг эса нурлантириш дозаси ўрнатилади. Шундай қилиб, беморнинг кичикроқ ҳаракатлари даволашга таъсир қилмайди.

Ҳар бир беморга маслаҳат олишда ва Туркияга даволаниш учун жўнаб кетишда ёрдам берадиган Acıbadem тиббиёт клиникасининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси офиси қуйидаги манзилда жойлашган.

Фото: Acıbadem 

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли мавзеси, 19 уй.

Телефон: (+99 895) 144 54 45

Шунингдек сайт ёки расмий ваколатхона орқали буюртмани жўнатиб, Acıbadem етакчи шифокорларининг мустақил маслаҳатини олиш мумкин: www.acibadem.com.ru

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид