Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Дўрмон»да «Нексия» ва «Каптива» тўқнашди
Иллюстратив фото
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Маълум бўлишича, шу йил 5 октябрь куни фуқаро М.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Дўрмон” МФЙда ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи К.С. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган.
Натижада “Нексия” автомашинаси йўловчиси, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
11:22 / 07.03.2026
Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди
15:46 / 06.03.2026
Қибрайда тақиқланган дори воситалари савдосига чек қўйилди
14:46 / 06.03.2026