Facebook ўзининг илк қурилмасини намойиш қилди — Portal (суратлар)
Facebook ижтимоий тармоғи дисплейлар линейкаси билан бозорга чиқмоқда. Компания ўзининг илк гаджетини намойиш қилди, унда видеоқўнғироқларни амалга ошириш мумкин.
Қурилма икки хил вариантда тақдим этилди. Биринчиси Portal номини олган бўлиб, 1280x800 пикселли 10 дюймли экранга эга. Иккинчиси — Portal+ эса 1920x1080 пикселли 15 дюймли экран билан таъминланди.
"Икки модель ҳам ҳаётингиздаги муҳим инсонларни янада яқинда ҳис қилишга ёрдам бериш ва видеочатларни видеоқўнғироқлар эмас, кўпроқ худди бир хонада суҳбатлашаётгандек тасаввур ҳосил қилиш учун ишлаб чиқилган", - дея маълум қилади ишлаб чиқарувчи.
Гаджет "ақлли" камера ёрдамида суҳбатдошга муайян жойга боғланиб қолмасдан мулоқот қилиш имконини беради. Камера ҳаракатларни автоматик равишда кузатади ва суҳбатдошни диққат марказида ушлаб туради. "Ақлли" товуш технологияси фондаги шовқинни камайтиради ва суҳбатдошнинг дисплей билан орадаги масофаси қанча бўлишига қарамай, автоматик тарзда товуш сифатини яхшилайди.
Қурилма Facebook Messenger'даги суҳбатдошлар билан мулоқот қилиш имконини беради, ҳатто уларда бундай гаджет йўқ бўлса ҳам. Улар Messenger ўрнатилган телефон ва планшетлар ёрдамида мулоқот қилишлари мумкин. Қурилмалар бир вақтнинг ўзида етти нафаргача бўлган кишиларнинг гуруҳ қўнғироқларини ҳам қўллаб-қувватлайди.
Компания Facebook Portal гаджетлари ёрдамида амалга оширилган видеоқўнғироқларни тингламаслиги, кузатмаслиги ва улардаги маълумотларни сақлаб қолмаслигини алоҳида таъкидлайди. Ишлаб чиқарувчининг қайд этишича, барча видеоқўнғироқлар шифрланган.
Facebook гаджетлари ноябрь ойидан АҚШ ҳудудида сотувга чиқиши айтилмоқда. Portal нархи - 199 доллар, Portal+ баҳоси эса 349 доллар бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 05.03.2024
Facebook ва Instagram бутун дунё бўйлаб вақтинча ишламай қолди
21:32 / 01.02.2024
Цукерберг ижтимоий тармоқлар қурбони бўлган ўсмирларнинг ота-онасидан узр сўради
18:54 / 20.05.2023
Instagram ёзда Twitter муқобилини ишга туширмоқчи
09:48 / 18.03.2023