Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интерпол президенти истеъфога кетди
Хитой ҳукумати томонидан ушлангани айтилаётган Интерпол президенти Мэн Хунвей халқаро ташкилот раҳбари лавозимидан кетди.
“Бугун 7 октябрда Интерполнинг Лиондаги бош котибияти жаноб Мэн Хунвейнинг Интерпол президенти сифатида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақидаги илтимосномани олди”, дейилган хабарда.
Унда ташкилот қоидаларига кўра, Интерпол президенти лавозимини катта вице-президент Ким Чон Ян эгаллаши кўрсатилган.
Интерполнинг янги раҳбари сайловлари ташкилот бош ассамблеясининг БААда 18-21 ноябрда ўтадиган сессияси доирасида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
11:59
“Айби тасдиқланмагач, қидирув бекор қилинди” – ИИВ “Равшан Золотой” бўйича изоҳ берди
08:50 / 07.07.2026
59 мамлакатда одам савдоси тармоқларига зарба берилди
20:20 / 21.06.2026
Интерпол ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган шахсларни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
20:23 / 17.04.2026