Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб формасини тикишда Беларуснинг «камволь» матосидан фойдаланилади
Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кейинги ўқув йилидан эътиборан ягона мактаб формасини киритишга доир қарорни қабул қилди.
"Айни дамда мактаб ўқувчилари учун илк намуналар тикиладиган "Камволь" матоларини Тошкентга етказиб беришга оид музокаралар бормоқда. Беларуснинг енгил саноат маҳсулотларини улгуржи сотишга доир соҳанинг энг йирик кўргазмаси меҳмонлари Беларусь текстили сифатини юқори баҳолашди. У ерда кийим-кечак ишлаб чиқарувчилар тақдимоти, Fashion саноати ва интернет-савдода самарали менежмент бўйича тренинглар ўтказилди", - дейилади «Беларусь 24» телеканали эфирида.
«Камволь» (Минск камволь комбинати) «Беллегпром» концерни енгил ва тўқимачилик саноатининг энг йирик корхоналаридан бири ҳисобланади. Корхона костюм ва кийим-кечаклар учун соф жунли ва ярим жунли матоларни ишлаб чиқариш бўйича Беларусь Республикасидаги ягона, МДҲдаги энг йирик корхонадир.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
20:32 / 22.01.2025
Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берди
18:07 / 15.10.2024
Кондиционер ўрнини босувчи мато яратилди
15:59 / 31.10.2022