Жаҳон | 10:59 / 09.10.2018
21586
1 дақиқада ўқилади

Украинада қурол-аслаҳа омбори портлади. Ўн мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

Фото: AP

Чернигов областининг Ичнянск районида қурол-аслаҳа омбори портлади, деб хабар берди Украина давлат фавқулодда вазиятлар хизмати.

Ёнғин ва портлашлар сабабли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. Ҳодиса жойидан 20 км радиусда парвозлар, темир йўл ва автомобиль транспорти ҳаракати тўхтатилган.

Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ёнғинни ўчириш учун тезкор штаб ташкил қилинган.

Украинада 2017 йилнинг мартида ҳам қурол-аслаҳа омборида ёнғин содир бўлганди – мудофаа вазирлигининг Балаклеядаги омборига ўт кетганди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган, 243та бино зарарланган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид