09:40 / 09.10.2018
23721

Агент Зидан «Реал»дан кетиши сабаблари ҳақида гапирди

Фото: AFP

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданнинг агенти Алан Мильяччо мижозининг «Қироллик клуби»дан кетиш сабабларини ошкор қилди.

«Зидан маънавий жиҳатдан жуда толиққан эди, шу сабабли «Реал»ни тарк этди. У бир йилни футболсиз ўтказишга қарор қилди ва ҳозирча бу режасини ўзгартирмоқчи эмас», — деб Мильяччо сўзларини келтирмоқда Sport.es.

Аввалроқ, Зиданнинг хизматига «Манчестер Юнайтед» қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинчалик клуб бу хабарни инкор қилди.

Зидан 2,5 йил давомида «Реал»ни бошқариб, уч марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди. Мутахассис шу йил май ойида клубни тарк этганди.

Top