Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги тафсилотлар: Макгрегор Нурмагомедов билан жанг пайтида ундан узр сўраган
Фото: REUTERS/ Stephen R. Sylvanie
Аралаш йўналиш (MMA) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) доирасидаги жанг вақтида Ҳабиб Нурмагомедовга мурожаат қилган. Twitter’даги бир гуруҳ фойдаланувчилар жангчиларнинг мулоқотидан лаблар ҳаракати орқали билиб қолган. Улар ирландиялик узр сўраган, деган хулосага келишди.
Мухлислар фикрига кўра, Макгрегор учинчи раунд охирида Нурмагомедовга шундай сўзлар билан мурожаат қилган: «It's only business» («Бу фақат бизнес»). Ўз навбатида, Нурмагомедов шундай жавоб берган: «I guess so» («Менимча, бу шунақа»).
«Бой берилган раунддан кейин Макгрегордан «бу шунчаки бизнес», деган сўзларни эшитиш кулгили. Сен масхарабоз ва ирқчисан, сени яхшилаб дўппослашди!», - дея ёзган Ty LaBarge тахаллусли фойдаланувчи.
«Шубҳасиз, Конор Макгрегор жанг вақтида Ҳабибдан узр сўради», - дея ҳисоблайди Mr. Gonzales.
«Макгрегордан ўзини дўппослашаётган вақтда бизнес ҳақидаги сўзларни эшитиш қизиқ. Афсуски, Мэйуэзер билан саҳналаштирилган жанг ва пуллар бу одамни рағбатдан маҳрум қилди. Бу ачинарли, сабаби уни кузатиш қизиқ эди. Конор энди хавф эмас, топ жангчи эмас. У тугади», - дея ёзган J M R.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WBC президенти Маурисио Сулаймон Нурмагомедов ва Макгрегор жангидан кейинги муштлашувни фожиа деб атаганди.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
18:33 / 15.08.2024