Жаҳон | 15:53 / 10.10.2018
9107
1 дақиқада ўқилади

Нагоя: Япон қизлари ўзбек рақсларини намойиш қилишади

14 октябрь куни япон қизларидан иборат рақс гуруҳи анъанавий ўзбек рақсларини намойиш қилади, дея хабар беради Япониядаги Ўзбекистон элчихонаси. 

Фото: Япониядаги Ўзбекистон элчихонаси

Рақс гуруҳи номи "Сўзана" бўлиб, у нафосат рамзи туширилган анъанавий ўзбек ҳунармандчилигининг бир қисми ҳисобланади. 

Япониядаги "Сўзана" рақс гуруҳи Кансайдаги турли маданият ва рақс тадбирларида иштирок этади ҳамда японияликларга ўзбек рақси жозибасини намойиш қилади. 

Таъкидлаш жоизки, Японияда ўзбек рақси тобора танилиб бормоқда. Япониядаги Ўзбекистон элчихонаси томонидан ташкиллаштирилувчи байрам тадбирларида ҳам японияликлар "Тановар" ва "Лазги"га рақс тушиб, йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлишмоқда.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид