Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурмагомедов UFC президенти билан ҳазиллашди
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ташкилот раҳбари Дэйн Уайтга автомобилига зарар етказиш билан таҳдид қилди. У Instagram'да Уайт ғолибнинг камарини бермаганида, буни қилиши ҳақида ёзган.
«Дэйн Уайт, сенинг менга камарни берганинг туфайли омадинг келди, акс ҳолда мен сенинг автомобилингни йўқ қилиб ташлардим. Сенинг автотураргоҳдаги жойинг қаерда эканлигини биламан», - деб ёзади спортчи. У қўлида чемпионлик камарини ушлаб тургани тасвирланган суратни ҳам эълон қилган.
Изоҳларда UFC раҳбари бу ҳақида жангчининг отасига айтиб беришини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедовнинг отаси ўғлини жазоламасликка қарор қилгани хабар берилди.
Мавзуга оид
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
19:46 / 07.10.2025
Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги ўтказилишини эълон қилди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
18:33 / 15.08.2024