Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Вақф” фонди масжид ва мадрасалар учун китоб йиғиш акциясини давом эттирмоқда
«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси ўтказилмоқда. Акцияга кўра, масжидларга Қуръони карим, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий китоблар ва бошқа диний-маърифий китоблар етказиб бериляпти.
Шу вақтга қадар 9 та вилоятдаги 306 та масжидга жами 367 млн сўмлик 13109 та китоб етказиб берилди.
Биринчи босқич: 11 июль куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги 15 та масжидга жами ҳисобда 18 млн сўмлик 40 турдаги 735 та китоб етказиб берилди.
Иккинчи босқич: 14 июль куни Фарғона вилоятининг Қува туманидаги 8 та масжидга ва Риштон туманидаги 9 та масжидга жами ҳисобда 26 млн сўмлик 42 турдаги 750 та китоб етказиб берилди.
Учинчи босқич: 18 июль куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги 5 та масжидга ва Шароф Рашидов туманидаги 26 та масжидга жами ҳисобда 36 млн сўмлик 33 турдаги 1240 та китоб етказиб берилди.
Тўртинчи босқич: 24 июль куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 5 та масжидга ва Бўстонлиқ туманидаги 24 та масжидга жами ҳисобда 36 млн сўмлик 38 турдаги 1276 та китоб етказиб берилди.
Бешинчи босқич: 30-31 июль кунлари Андижон вилоятининг Балиқчи, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши туманларидаги 41 та масжидга жами ҳисобда 50 млн сўмлик 1681 та китоб етказиб берилди.
Олтинчи босқич: 13-14 август кунлари Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Пастдарғом туманларидаги 36 та масжидга жами ҳисобда 40 млн сўмлик 1260 та китоб етказиб берилди.
Еттинчи босқич: 22-23 август кунлари Наманган вилоятининг Поп, Янгиқўрғон ва Учқўрғон туманларидаги 50 та масжидга жами ҳисобда 65 млн сўмлик 2300 та китоб етказиб берилди.
Саккизинчи босқич: 11-12 сентябрь кунлари Сурхoндарё вилоятининг Термиз, Ангор, Шеробод, Қизириқ, Бойсун, Жарқўрғон, Музрабод ва Қумқўрғон туманларидаги 44 та масжидга жами ҳисобда 50 млн сўмлик 1848 та китоб етказиб берилди.
Тўққизинчи босқич: 7-8 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятининг Қарши, Нишон, Касби ва Миришкор туманларидаги 43 та масжидга жами ҳисобда 52 млн сўмлик 2021 та китоб етказиб берилди.
Масжидларга «Қуръони карим», муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мўъжизалари», «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг муборак васиятлари», «Оилада фарзанд тарбияси», «Сўраган эдингиз», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Одоблар хазинаси» тўплами, «Ислом тарихи» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт», «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг», «Олтин силсила», «Иймон», «Очиқ хат» «Бахтиёр оила» китоблари, шу билан биргаликда масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган «Ўкинма», «Енгил амаллар», «Ҳанафий фиқҳидан савол-жаовблар», «Дунё ва дин одоби», «Нурул басар» «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқ одоблари» «40 фарз» «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шакли шамоиллари» «Тил офатлари», «Умрнинг бир лаҳзаси», «Бахтли ҳаёт сари», «Ғийбат ўзи нима?», «Ҳазрати Нуҳнинг кемаси ва тўфон воқеаси», «Муаллими соний», «Мен ҳам намоз ўқийман» каби китоблар Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилмоқда.
Ўнинчи босқич (Бухоро) учун йиғилган маблағ: 7 385 000 сўм бўлди.
Пул ўтказиш учун пластик рақами:
8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)
Мавзуга оид
10:00 / 15.06.2026
Ўқиган ҳар бир китоб учун уч кун: маҳкумлар учун янги тартиб тасдиқланди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
18:07 / 07.03.2026