Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсмирлар Олимпиадасида навбатдаги кумуш медаль қўлга киритилди
Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида ўтаётган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳслари ўз ниҳоясига етди. Ушбу баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Исломжон Абдусаломов делегация ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.
Каноэнинг яккама-якка баҳсларида қатнашган Исломжон дастлаб саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашди. Чорак финалда Венгрия, ярим финалда Чехия вакилларини ортда қолдирди. Ҳал қилувчи финал баҳсида эса қозоғистонлик спортчидан кичик фарқ билан ортда қолиб, олтин медални бой берди.
Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун Аргентинадаги Олимпия ўйинларида қўлга киритилган еттинчи медаль бўлди. Делегация жамғармасида 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медаллари мавжуд.
Мавзуга оид
10:39 / 22.10.2018
Ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этиб қайтган Ўзбекистон делегацияси тантанали равишда кутиб олинди
16:40 / 19.10.2018
Ўсмирлар Олимпиадаси якунлари. Энг кўп медални Ўзбекистон қайси спорт турларида қўлга киритди?
08:13 / 19.10.2018
Ўсмирлар Олимпия ўйинлари: Ўзбекистон 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади
22:09 / 18.10.2018