Ўзбекистон | 18:33 / 13.10.2018
80691
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани айтилди

Фото: Fotolia / spotmatikphoto

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 112,6 мингта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайди (2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 4,8 промилле бўлган).

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 60,7%и - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5%и - ўсимталардан, 6,3%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,1%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,5%и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,4%и - бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 60,8%и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 16,6%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,7%и - туғма аномалиялардан, 2,2%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,2%и - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,8%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,7%и - бошқа касалликлардан вафот этган.

Мавзуга оид