Жаҳон | 09:40 / 14.10.2018
6489
1 дақиқада ўқилади

Сомалида содир этилган терактлар оқибатида 16 киши ҳаётдан кўз юмди

Фото: AFP

Сомалининг жануби-ғарбида жойлашган Байдабо шаҳрида содир этилган 2 та портлаш оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Франс Пресс” ахборот агентлиги хабар қилди. 

Маълум қилинишича, биринчи портлаш шаҳарнинг марказий кўчаси яқинидаги ресторанда содир этилган. Бу портлашда 7 киши ҳалок бўлган. Кафеда содир этилган иккинчи портлаш оқибатида 9 киши ҳаётдан кўз юмган. Портлашларни террорчи-худкушлар амалга оширган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид