Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 1 млрд сўмни ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Иллюстратив фото
2018 йил 11 октябрь куни Навоий шаҳрида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У 2017 йил июнь ойида ўзи ишлайдиган корхона раҳбари, Зарафшон шаҳрида яшовчи С.Т. уни ишончига кириб корхона томонидан Кармана тумани ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг сотувидан тушган 1 миллиард сўм миқдоридаги пулларни банкнинг ҳисоб рақамига кирим қилмай пулларга қурилиш моллари сотиб олганлигини айтгани ва шу орқали пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.
С.Т. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:30
Ўзбекистонда онлайн фирибгарликка қарши қандай курашилади?
09:10
Онлайн фирибгарликка қарши янги талаблар: банк карталарида 24/7 алоқа рақами бўлади
12:14 / 21.01.2026
Мобил иловаларда P2P ўтказмалар учун янги қоидалар жорий этилди
12:00 / 21.01.2026